САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli tong, Гость!
Bugun: 22.12.2024
Soat: 14:09
Вход
Tasodifiy Maqola : УЙҚУДАН ВАҚТИДА УЙҒОНГАН ОДАМ (Муҳаммад Собирнинг айтганлари)
Бир куни Чорсуда тушлик қилиб ўтирганмизда гапдан гап чиқиб, Муҳаммад Собир исмли биродаримиз: «Қизи... davomi
UZBEKCHA YANGI SEX VIDEO 2024
порно фильмы
Порно видео коллекция УЗБЕКЧА
Узбекский порно рассказы 2024
UZBEK SEKS ZAPAL UZMOVE.RU
Порно видео YeaBY
Yangi Uzbekcha Sex zapal 2024
Sex Hikoyalar UZ
Узбекиское порно видео UZPORN
анал с мамой
» Yangi Seks Xikoyalar Zapal
Библиотека | Qo`rqinchli hikoyalar

Ўлмай туриб кўмилган синглим!..»

Добавил:DENTER (21.08.2021 / 21:11)
Рейтинг:rating 703 article (0)
Прочтений:5967
Комментарии:0
Синглим Нозиманинг юраги болалигидан вақти-вақти билан хуруж қилиб турарди. Уни доимий равишда текшириб турадиган шифокор: «Юрагидаги хасталик туғма, унга даво йўқ. Аммо доимий муолажа ва яхши эътибор туфайли касаллик зўрайиб кетмаслигига эришсак, умрини узайтиришимиз мумкин, холос» деганди. Шунинг учун ҳам онам уни ҳеч қачон ёлғиз қўймас, муолажаларини канда қилмас, ҳатто тунлари ҳам уни ўзи билан бирга олиб ётарди. Бирор иш билан банд бўлиб қолганида эса уни ёлғиз қолдирмаслигимизни тайинларди. Синглимнинг ўзи ҳам ёлғиз қолишни истамас, кўпчилик бўлиб ўйнашни хуш кўрарди. Мактабга мунтазам юбора олмасдик. Тез-тез касал бўлгани сабаб синф раҳбари ўқитувчиларни уйимизга юбориб турарди.

Нозима ана шу зайлда улғайди. У 17 ёшга кирганида кўринишидан шунчалар соғлом ва тетик эдики, кўрган кишининг ҳаваси келар ва унинг касал эканлигига ҳеч ким ишонмасди.

Ташқаридан қараганда, соғлом ва бақувват, боз устига чиройли синглимни сўраб, хонадонимизга совчилар кела бошлади. Аммо шифокорлар ота-онамга: «Қизингиз турмушга чиқиши мумкин, бироқ фарзанд кўра олмайди», дейишгани боис келган совчиларга рад жавоб бериларди.

Шундай кунларнинг бирида синглим мактабдаги битирув оқшомига тайёргарлик кўраётган синфдош ўртоқлари билан мактаб фаоллар залида қолишни сўради. Онам унинг раъйини қайтармади, аммо унга энг яқин дугонасини бириктириб қўйди. Синфдошларининг бири қўшиқ куйлар, бири шеър айтар, бошқа бир гуруҳи эса қизиқарли саҳна кўриниши тайёрлаётганди. Синглим эса рақсга тушишни ўз зиммасига олибди.

Хуллас, шу кун келди. Мактабда сўнгги қўнғироқ бўляпти. Мактаб ҳовлиси ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналар билан лиқ тўла. Битирувчилар бирин-кетин тайёрлаган қўшиқ, рақслари ва саҳна кўринишларини намойиш эта бошладилар. Кутилмаганда маҳзун, аммо жуда ёқимли куй таралди. Синглим раққосалар либосида даврага чиқиб келди. У рақсни шунчалар берилиб ижро этдики, тадбирга келганларнинг барчаси лол бўлиб қолди. Ёнимда туриб синглимни кузатиб турган онажоним эса қувончдан йиғлаб юборди.

Синглимнинг юзи бахтиёрликдан ял-ял ёнар, кўзлари эса қувончдан порлаб турарди.

Тушга яқин уйга қайтганимизда ҳам синглимнинг ҳаяжони босилмаган, байрам яхши ўтганини, ўзи ҳам яйраб рақсга тушганини такрор ва такрор гапираверарди. Гўё бир лаҳза ичида у бутунлай соғайиб кетгандек эди.

Нозиманинг қувончи узоққа бормади. Тушдан кейин, соат иккиларда тоби қочиб қолди. У қаттиқ ҳансирар ва зўрға нафас оларди. Зудлик билан «Тез ёрдам» чақирдик. Синглим эса ҳушидан кетди. Қанчалик уринмайлик, ўзига келмади. «Тез ёрдам» машинасида келган шифокор синглимизни текшириб кўргач, ҳаммамизни ларзага келтирадиган хабарни айтди: «Қизингизга энди ёрдам бера олмаймиз… Бандалик экан, сабрли бўлинглар!» Ҳаммамиз дод солиб қолавердик.

Ёз энди бошланган бўлса-да, кун жуда иссиқ, гўё бутун олам оташ бўлиб ёнарди. Шу сабабли ҳам қишлоқ оқсоқоли ота-онамга «Майитни эртага қолдириб бўлмайди, тезроқ тайёргарлигингизни кўринг», деди.

Нозимани сўнгги манзилга кузатиб қайтаётганимизда эса ҳаёт гўё тўхтаб қолгандек эди.

Тўнғич акам Салоҳиддин синглимни жуда яхши кўрарди. Унга меҳри бўлакча эди. Айрилиқ унга қаттиқ азоб бераётгани боис туни билан мижжа қоқмай, ҳовлида юриб чиқди ва тонг отар-отмас, шошилганча қабристонга бориб келишини айтиб, чиқиб кетди. Лекин кетганига анча вақт бўлганига қарамай, ҳалигача ундан дарак йўқ эди.

Телефон қилсак, қўл телефони ҳам ўчиқ. Отам хавотирланиб: «Бировинг қабристонга бориб кел! Аканг бора солиб қайтаман, деганди-ку?!» деди. Мен бошқаларни кутиб ҳам ўтирмай, зудлик билан қабристонга жўнадим.

Қабристон жимжит, фақат синглимнинг қабри олдида кимдир куймаланарди. Югуриб борсам, акам беҳуш ётибди, қабристон қоровули эса уни ўзига келтиришга уринарди. Мен ҳам ёрдамга шошилдим. Акам бироздан кейин ўзига келди, аммо хаёли паришон эди. Кўзларини бир нуқтага қадаганча: «Билмай қолибмиз, сени тириклай кўмибмиз, бизни кечир, сингилжон, шошиб қолибмиз!» дея зўрға пичирларди.

У билан овора бўлиб, эътибор бермаган эканман. Акам тикилиб турган томонга қарадим-у, ҳайкалдек қотиб қолдим. Синглимнинг қабри очилган. У ўралган кафан чала очиқ, бир қўли эса кафандан ташқарида ётарди. У ётган жойидан бор танаси билан ёнбошига ўгирилган, кўзлари ярим очиқлигича қотиб қолганди. Бутун баданим чумоли ўрмалагандек жимирлаб кетди, аммо ўзимни қўлга олишга уриндим. Чунки акамнинг аҳволи жуда ёмон, уни бу ердан олиб кетмасам, ўлиб қолиши ҳеч гап эмасди. Қўлимга телефонимни олиб, иккинчи акамга қўнғироқ қилиб, унга қабристонга машина билан келишини тайинладим. Кейин қоровул ёрдамида синглимнинг кафанини тўғрилаб қўйдим.

Акам бирпасда етиб келди ва катта акамни биргалашиб машинага ўтқаздик. Қоровулдан эса вазиятни отам ва оқсоқолларга етказиб, қабр масаласини ҳал қилишини сўраб, у ердан кетдик.

Касалхонага етиб боргунимизча Салоҳиддин акам яна ҳушидан кетди. Шифокорлар воқеа тафсилотини эшитгач: «Бу шунчаки стресс ҳолат. Акангиз яхшилаб дам олиши лозим. Уни безовта қилиш, ўзига келтиришга уриниш хавфли», дейишди. Бу орада ота-онам ва бошқа қариндошларимиз ҳам касалхонага етиб келишди.

Бир жигаримиздан айрилиб, адо бўлаёзгандик. Акамнинг тузалиб кетишини Худодан тилаб, кутишдан бошқа иложимиз йўқ эди.

Қабристон қоровули отам ва оқсоқолга бўлиб ўтган воқеани батафсил айтиб берган экан, кўпни кўрган оқсоқол: «Сал шошибмиз-да, қизингиз ўлмаган, балки, клиник ўлим ҳолатига тушиб қолган экан, шекилли», дебди.

Қоровулдан кейинчалик билсак, воқеа бундай бўлган экан: Салоҳиддин акам қабр бошига бориб фотиҳа ўқиётганда, қабр ичидан овоз эшитилибди. Қўрқиб кетган акам дуони тугатиши билан орқага қайтибди. Унинг ранги ўчиб, қора терга тушганча қайтаётганини кўрган қоровул: «Нима гап, ўғлим?» деб сўраса, акам: «Шунчаки, қўрқдим, шекилли. Қабр ичидан овоз эшитилгандай бўлди», дебди. Қоровул эса бу овоз кечадан буён тинмаганини, тонггача унга уйқу бермаганини айтибди. Буни эшитган акам югурганча синглимнинг қабрига борибди ва шоша-пиша қабрни очишга уринибди. Қоровулнинг ҳайҳайлашига қарамай, кечагина кўмилган эмасми, тупроқни осонликча ҳар томонга олиб ташлабди. Қабр очилганда эса акам синглимизни боя мен тасвирлаган ҳолатда кўриб, ҳушини йўқотибди…

Салоҳиддин акамнинг бир умрга одамови бўлиб қолишига сабаб бўлган ўша машъум воқеани ҳамон унута олганимиз йўқ.
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 174

seks xikoya, sex hikoya, seks hikoya, uzbek seks hikoya, erotik xikoyalar, porno hikoya, uzb xxx hikoya, уз секс хикоя, секс хикоялар, 18+ kattalar uchun hikoyalar, ehtirosli hikoyalar, uz xxx xikoya, seks hikoyalar, sex xikoyalar, ero hikoya.

© MAQOLA.SU YANGI MAQOLA VA YANGICHA OLAM!