Хўш, организмнинг кўпроқ тозаланишига эришиш учун нима ейиш керак?
Карам
Карам тозаловчи озиқларига бой бўлиб, бу озиқлар заҳарли моддаларни ичакдан чиқариб юборишга ёрдам беради. Бундан ташқари, карамдаги органик кислоталар ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиб, микрофлорани меъёрига келтиради. Бироқ карамнинг ижобий жиҳатлари шу билан чекланмайди. Унда кам учрайдиган U витамини бор. Бу витамин хавфли моддаларни "ўлдириб”, витаминлар синтезида иштирок этади, ҳатто яраларнинг битишига ёрдам беради. Карамни барралигича ёки тузлаб, ҳатто шарбат шаклида ҳам истеъмол қилиш мумкин.
Қизил лавлаги
Қизил лавлаги — организмни тозалашда биринчи рақамли маҳсулот ҳисобланади. Биринчидан, лавлаги таркибида клетчатка, мис, фосфор, С витамини ва қатор фойдали кислоталар бўлиб, улар ҳазм қилиш жараёнини яхшилаб, ичакдаги чиритувчи бактерияларни ўлдиради. Иккинчидан, унинг таркибида "бетаин” деган липотроп модда бўлиб, у жигарни заҳарларли моддалардан яхшироқ тозалайди. Учинчидан, лавлаги фолий кислота (кўпроқ янги ҳужайралар яратади) ва кварц (тери, соч ва тирноқлар ҳолатини яхшилайди) ҳисобига организмнинг ёшаришига имкон беради. Лавлагини қайнатиб, карам шўрвага солиб, салат тайёрлаб ёки шарбат кўринишида истеъмол қилса бўлади.
Саримсоқ
Саримсоқнинг атиги битта бўлакчасида 400 дан ортиқ компонентлар мавжуд. Улар томирларни тозалаб, қондаги холестерин миқдорини камайтиради ва мия саратони сабабини — мультишаклли глиобластома ҳужайраларини ўлдиради. Саримсоқдаги моддалар ошқозон яраси сабаби — хеликобактерияларни йўқ қилади. Гижжалар, дифтерия, сил таёқчаларини ўлдиради. Уни шундайлигича ёки майдалаб истеъмол қилиш мумкин.
Бошпиёз
Пиёздаги фитонцидлар эфир мойларида сақланади. Фитонцидлар атиги бир сония ичида кўплаб бактерия ва замбуруғларни ўлдиради. Шунингдек, ҳазм қилиш ва озиқ моддалар сингишини, ҳатто иштаҳани яхшилашга ёрдам беради. Пиёздаги олтингугурт "ҳамма зарарли” моддаларни зарарсизлантириб, йўқ қилади. Пиёзни одатда, шундайлигича, салатга қўшиб ёки спиртда настойка, косметик ниқоб тайёрлаб ишлатса бўлади.
Олма
Олма — таркибидаги пектин ва клетчатка туфайли бутун ҳазм қилиш тизимининг ишини тартибга келтириб, заҳарли моддаларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради. Бу мева иштаҳани яхшилайди, ошқозон шираси ажралишига ёрдам бериб, қабзиятдан халос қилади. Шунингдек, А гриппи вируси, дизентерия, тилла стафилококк қўзғатувчиларини йўқ қилади.
Одатда, уни шундайлигича, пўчоғи билан ейишади, бундан ташқари, шарбат ёки қирилган "бўтқа”, шарбат шаклида ҳам истеъмол қилиш мумкин.
Авокадо
Афсуски, кўпчилик бу "жанубий” меванинг хусусиятларини билмайди. Ваҳоланки, авокадода "гютатион” деган ажойиб модда бўлиб, у хавфли канцерогенларнинг аксариятини блоклайди, шу билан бирга жигарга оғирлик тушишига йўл қўймайди. Бундан ташқари, авокадо қондаги холестерин даражасини барқарорлаштиради, ҳазм қилишга ёрдам бериб, организмни кислород билан таъминлайди. Авокадони шундайлигича, қуруқ мева ёки "мой” шаклида истеъмол қилишади.
Клюква
Клюква — энг кучли табиий антибиотик ва вирусга қарши воситалардан бири. Клюква қовуқни ва унинг йўлларини хавфли бактериялардан тозалайди. Бундан ташқари, саратон ҳужайралари пайдо бўлишига қарши курашади, шунингдек, томирлардаги тромблардан халос этади. Уни шундайлигича, шакар қўшиб ёки морс, шарбат, мураббо шаклида истеъмол қилиш мумкин.