САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli kech, Гость!
Bugun: 22.12.2024
Soat: 01:52
Вход
Tasodifiy Maqola : Ҳомиладор аёллар сочларини бўяши мумкинми?
Одатда бўлажак оналар орасида сочни бошқа рангга бўяш борасида саволлар туғилади. Аслида фарзанд кут... davomi
UZBEKCHA YANGI SEX VIDEO 2024
порно фильмы
Порно видео коллекция УЗБЕКЧА
Узбекский порно рассказы 2024
UZBEK SEKS ZAPAL UZMOVE.RU
Порно видео YeaBY
Yangi Uzbekcha Sex zapal 2024
Sex Hikoyalar UZ
Узбекиское порно видео UZPORN
анал с мамой
» Yangi Seks Xikoyalar Zapal
Библиотека | Hayotiy voqealar
1 2 >>

ЎЗБЕКЧА МУҲАББАТ

Тэги:hikoya su | hikoya 18 | kerakli maqola | xikoyalar | hikoyasu | 18
Добавил:DENTER (02.05.2022 / 22:42)
Рейтинг:rating 1625 article (0)
Прочтений:4152
Комментарии:0
— Хўш, йигит ёқдими?
— Билмасам… Ёқиши
керакмиди?
Ҳазилим қўпол чиқдими ё
онамга киноядай
эшитилдими, қошлари
чимирилди:
— Ёшинг йигирма бешга
қараб боряпти, буни
биласан-а?!
— Ҳа. Шу йил эрга тегмасам,
кейинги йил “ўтириб қолган”
бўламан…
— Асабимга тегма! –
Онамнинг овози баландлади.
– Шу йилдан қолдирмай сени
узатишим керак! Қадимгилар
“Йигитнинг келинчаги,
аёлнинг беланчаги бўлсин!”
дейишган. Тенг-
тўшларингнинг олди боласи
мактабга чиқди бу йил.
Ҳуснда, ақл-фаросат,
рўзғорбопликда ўша
тенгдошларинг сенинг
олдингга тушиб бўпти!..
— Ҳар кимники ўзига, ой
кўринар кўзига, аяжон…
— Ақл ўргатма! Мен эпсиз
пахмоқ қизини мақтаб-
мақтаб эрга берадиган она
эмасман. Шу ҳусн, шу
заковатинг билан ёши ўтган
қиз деган ном кўтаришингни
истамайман. Сен шу йилдан
қолмай узатилишинг, Худо
хоҳласа, бир этак болали
бўлиб, набираларимни
ақлли, илмли қилиб
тарбиялашинг керак. Аёлнинг
бош вазифаси — оналик. Иш,
карьера кейинги ўринларда.
Аёлнинг бешиги билан ўчоғи
бутун бўлсин! Қолгани
йўлига тушадиган нарсалар.
Оиласи йўқнинг обрўйи
бўлмайди, никоҳи йўқнинг
баракаси! Менга ақл
ўргатишни йиғиштир-да,
тараддудингни кўравер.
Совчиларнинг кейинги
келишида розилик берамиз.
— Дадам-чи?
— Даданг ҳам сенинг даданг-
да! – Онам жаҳл оҳангида
гапирган бўлсалар-да,
кулгим қистаб пиқиллаб
юбордим. – Менинг қизим
ақлли, ўн қадам олдинни
кўради, деб мақтанишни
биладилар! Мен онаман,
қизимни ўз уйи, чин уйида
тезроқ кўришни истайман!..
Кийимларимни алмаштириш
учун хонамга кирдим.
Ҳақиқатдан ҳам менинг ота-
онамга ўхшаган ота-она
дунёда битта бўлса керак.
Туғилганимдан то шу кунгача
фақат кўнглимга қарадилар.
Ҳуқуқ институтида ўқишни
истадим, ўқитдилар.
Кейинчалик магистратурада
ўқишни давом эттирмоқчи
бўлдим, кўндилар. Укаларим
ҳам менинг ортимдан борди.
Кўнглимга севги-муҳаббат
бўйламади, десам ёлғон
бўлади. “Ишқсиз эшак –
дардсиз кесак” эмасман,
шукр. Пойтахтга ҳужжат
кўтариб йўл олганимда онам
қаттиқ тайинлагандилар:
“Сен ёлғизгина қизимизсан.
Худога шукр, укаларинг бор-
ку, лекин ўғил боланинг
йўриғи бошқа! Уйланади.
Келин келин-да, жонимизга
пайванд қилсак ҳам сенинг
ўрнингни босолмайди.
Чиройлисан, ақллисан, кўзга
яқинсан, болам. Биз ҳам
даданг билан талабалик
пайтимизда кўнгил қўйишиб,
аҳду паймон билан турмуш
қурганмиз. Сенга ҳам буни
тақиқламаймиз. Чунки
аввало тарбиямизга
ишонамиз, кейинига даданг
иккимиз муҳаббат билан
оила қуриб кам бўлмадик,
минг шукр. Муҳаббатли
никоҳдан чиройли, ақлли
болалар туғилади,
фарзандлар ўзаро меҳр-
муҳаббатли бўлади,
дейишади. Тўғри экан. Сенинг
ҳам муҳаббат ва эҳтиром
билан турмуш қуриб,
бахтли-саодатли
бўлишингни истайман. Фақат
узоққа боришингни
хоҳламайман. Отанг иккимиз
ҳам, укаларинг ҳам сенга
боғланиб қолганмиз. Бошқа
вилоятлик йигит билан аҳду
паймон қилмагин, қизим…”
Онамнинг насиҳатлари
қулоғимга қуйилиб
пойтахтга келдим.
Имтиҳонлардан ўтдим.
Талаба бўлдим. Севилдим.
Севдим. Лекин у узоқ
вилоятдан бўлгани учун
онамга берган ваъдамда
туриб аҳдлашмадим.
Кўнглимни очмадим. Биз
дўст эдик. Аммо
нигоҳларимиз билан ҳар
куни соатлаб кўнгил изҳори
қилардик. Бир-биримизни
авайлардик, асрардик. Унинг
ота-онаси вилоятида обрўли-
нуфузли кишилар эди.
Таҳсилда ҳам яхши ўқиши,
оғир-вазминлиги билан
ўқитувчилар,
курсдошларимиз орасида
ҳурмат-эътибор қозонган
эди. Менда мойиллиги
борлигини кўпчилик сезарди.
Балки шунинг учунми таҳсил
пайтида менга бошқа
йигитлар ортиқча оғиз
солмаган. Талабалик
ниҳоясига етди. Битирув
оқшоми кечасида у менга
кўнглини очди, шаҳримизга
ота-онасини юбориб,
уйимизга совчи йўлламоқчи
эканини минг истиҳола
билан тушунтирди. Уни
ҳурмат қилардим. Ақлли
йигит эди. Шунинг учун
ўқишга келишимдан олдин
онам билан бўлган суҳбатни
айтиб бердим. Совчи қўйиши
беҳуда шу билан бирга мени
ота-онам олдида бебурд
қилиш эди…
Магистратурада ўқидим.
Ишга жойлашганимга ҳам
бир йилдан ошиб қолди.
Совчиларнинг кети
узилмаяпти. Негадир
учрашган йигитларнинг ҳеч
бирига кўнглим илимаяпти.
Онам ёшим ўтиб
бораётганидан хавотирда.
Гап орасида:
— Шунча йил ўқиб наҳотки,
бирортаси кўнглингни
тополмади сен қизни! – деб
қўядилар. Айтолмайман.
Юрагимни олис-олисларга
узиб учирганимни
айтолмайман.
— Ўқидим, онажон, ўқидим.
Севишга вақтим бўлмади, –
деб қўяману, изтиробимни
табассум ортига яшираман.
Бугун учрашганим йигит ҳам
кўнглимга унчалик мос
келмади. Лекин онам ўша
йигитга турмушга
чиқишимни истаяптилар.
Балки тақдирим шудир. Ёмон
йигитга ўхшамайди. Олий
маълумотли. Соҳамиз яқин.
Солиқ академиясини
тамомлаган, инспектор
бўлиб ишлаётган экан туман
солиқ инспекциясида.
Кўнгилдаги муҳаббатни
юракнинг энг тубидан гўр
қазиб кўмаману, ҳамма
қатори яшашга қарор
қиламан чоғи…
***
Тўйимиз бир ой ичида бўлиб
ўтди. Икки томон ҳам тайёр
экан. Қариндош-уруғ
йиғилишдию
маслаҳатлашишди.
Никоҳимизни қайд қилиш
учун ариза ташладик.
Шифокор кўригидан ўтдик.
Расмиятчилик ишлари ўтди-
кетди. Никоҳ гувоҳномаси
тўй базмида қўлимизга
тегди. Ҳаш-паш дегунча
келинчакка айландим-
қолдим. Тўйдан олдин куёв
билан тузук-қуруқ
гаплашмагандик ҳам. Улар
ҳам, мен ҳам иш билан
бандмиз. Учрашганда ҳам
ФҲДЁ идорасида ё шифокор
қабулида кўришардик.
Гапимиз гапга қовушмас,
бир-биримиздан хижолат
чекармидик ё андиша
қилармидик, хуллас,
унаштирилган йигит-қиз
бўлиб романтик учрашувлар
уюштиришга, соатлаб
телефонда пичирлашишга
улгурмай турмуш қурдик.
Келин бўлиб тушган
хонадонимдаги муҳит ота
уйимдагидан фарқ қиларди.
Ота-онам тенгдош, бунинг
устига севишиб турмуш
қуришгани учунми, бир-
бирларига дўстона
муносабатлари кучли. Онам:
— Менинг яқин дўстим —
даданг. Дадангнинг яқин
дўсти менман, – деб тез-тез
такрорлайдилар. Тўй-
маросимларга, дўкон
айланишларга доим бирга
борадилар. Ишдаги
масалаларни ҳам бирга,
баҳамжиҳат ҳал қилишади.
Ҳатто биз болалар олдида
ҳам бир-бирларига меҳр-
муҳаббатларини очиқ
ифодалашдан
тортинмайдилар.
— Одамни уялтирасиз,
аяжон, дадамга
суйкалавериб, – деб
ҳазиллашсам, онам:
— Қўявергин болам, ота-
онасининг бир-бирига
муҳаббати баланд эканини
ҳис қилиб яшаган болалар
келажакда оиласида ҳам
шундай муҳитни яратади.
Болаларга бахтиёр болалик
бериш, туғилиб ўсган
уйининг қадрдонлигини ҳис
эттириш учун учун ота-она
ўзаро муҳаббатли бўлиши
ва бу меҳрни фарзандларига
кўрсата олиши керак. Отам
— бобонг доим қовоқ солиб
юрардилар. Момонг бир
нима сўрасалар силтаб-
жеркиб жавоб қилардилар.
Онам доим маъюс
юрардилар. Онанинг
маъюслиги, бахтсизлиги
болани чўктиради. Мен ҳам,
холаларинг, тоғаларинг ҳам
ана шу синиқликда катта
бўлганмиз. Сизларга бахтсиз
болалигимни мерос
қолдиришни истамайман.
Даданг билан бир-биримизни
яхши кўрамиз. Сизлар мана
шу муҳаббатнинг бебаҳо
меваларисиз. Нега буни
ўзингизга билдирмаслигим
керак?! – дердилар.
Келинлик уйимда қайнона-
ойижоним бош кўтариб
қайнотамга гапирмайдилар.
Қайнотамнинг чойларини
қайнонам ҳар доим ўзлари
дамлайдилар. Ишдан
келганларида овқатларини
ҳам ўзлари
Скачать txt | fb2
1 2 >>
На главную
Онлайн: 0 / 25

seks xikoya, sex hikoya, seks hikoya, uzbek seks hikoya, erotik xikoyalar, porno hikoya, uzb xxx hikoya, уз секс хикоя, секс хикоялар, 18+ kattalar uchun hikoyalar, ehtirosli hikoyalar, uz xxx xikoya, seks hikoyalar, sex xikoyalar, ero hikoya.

© MAQOLA.SU YANGI MAQOLA VA YANGICHA OLAM!