САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli kun, Гость!
Bugun: 22.12.2024
Soat: 17:35
Вход
Tasodifiy Maqola : Qo'shnilar sex
Mahalamda bir kelin4ak bor edi uni eri bilan man inoq edim eri telga yaxshi tushunmas edh man 6rgata... davomi
UZBEKCHA YANGI SEX VIDEO 2024
порно фильмы
Порно видео коллекция УЗБЕКЧА
Узбекский порно рассказы 2024
UZBEK SEKS ZAPAL UZMOVE.RU
Порно видео YeaBY
Yangi Uzbekcha Sex zapal 2024
Sex Hikoyalar UZ
Узбекиское порно видео UZPORN
анал с мамой
» Yangi Seks Xikoyalar Zapal
Библиотека | Hayotiy voqealar
1 2 >>

Кичкина малика

Тэги:hikoya su | hikoya 18 | kerakli maqola
Добавил:DENTER (15.04.2022 / 01:44)
Рейтинг:rating 1503 article (0)
Прочтений:4759
Комментарии:0
Тирикчилик қурсин, олти ойга деб келиб, баъзан бир йил, баъзан икки йил қолиб кетаман. Бутунлай қолиб, Россия фуқароси бўлиб кетган қишлоқдошларим ҳам оз эмас.
Бир сафар қишлоққа борганимда отам янада қариб қолганини кўраман. Бир борганимда аёлимнинг сочига оқ оралаганини кўраман. Бир борганимда олдинги сафар кўрган одамларимни кўрмайман…

Энг ёмони, болаларимиз бизни кўрмай, дийдоримизга тўймай катта бўлишаяпти. Кичкиналари борганимизда танимай қолишлари бошқаларга кулгули, менинг эса дилимни кемиради…

Мана, яна бир йил Москвада қолиб кетдим. Ўтган сафар икки йил ишлаб, кейин қишлоққа қайтгандим. Келишимда олти ойлик чақалоқ бўлган кичкина қизчам салкам уч ёшга етган, бурро-бурро гапирадиган, тили ширин қизча бўлибди. Ҳалигача унинг мени танимай қолганини гоҳ кулиб, гоҳ ўзимдан ранжиб эслайман.

Ярим кечаси уйга кириб бордим. Келишимни кутиб-кутиб ухлаб қолган ўғлим ва катта қизларим эшикдан киришим билан уйқудан тура солиб, бўйнимга осилишди. Кўзларда ёш билан дийдорлашдик, ахир икки йилдан ортиқ кўришмагандик-да.

Дадам қачон келади, дея кутиб-кутиб, ухлаб қолган кичкина қизимни ҳам уйғотдик.

– Дада келди, тур! – дея опаси турткилаб уйғотгач, жойидан ирғиб турган қизчам "дада-дада”лаб чор тарафга аланглайди-ю, ёнидаги менга қарамайди.

Ахир қизчам дадаси мен эканлигимни қайдан билсин, фақат расмимни кўрган ва телефонда овозимни эшитган бўлса?

– Кел, қизим, менман даданг, – дедим-у, уни бағримга босдим.

Аввал бегонасираб қараб турди, кейин бақириб йиғлаб юборди. Типирчилаб қўлимдан чиқиб, аясига осилди. Қўли билан мени кўрсатиб:

– Кетсин бу одам, – дея бақириб йиғлай бошлади.

Хуллас, берилган совғалар, ўйинчоқлар, ширинликлар билан ҳам дада дея тан олинмадим. Кўзи менга тушса тамом, йиғлайди, кет дейди. Опалари ва акаси дам-бадам мени қучиб, "Ўзимнинг дадам”, дея эркаланса, "бу бегона одамга бунча осилишмаса”, дегандай уларга ҳайрон-ҳайрон қарайди.

Орадан уч-тўрт кун ўтди. Ҳали-ҳамон менинг дада эканимни тан олмади, менинг шу ҳовлида юришимга ўрганмади. Нуқул менга бегонасираб қарайди. Дада деб тассаввур қилиб юрган одами бу сочларига оқ тушган кап-катта одам бўлиб чиқишига кўна олмаяпти. Эркалай, ўйнатай дейман, яхши гапираман, аммо ёнига яқин борсам, дод солиб, кет деб йиғлайди.

Бир ҳафта ўтгач, қизим энди-энди, аста-секин менинг ҳеч қаерга кетмаслигимга, мен шу уйнинг эгаси, уларнинг дадаси эканимга кўника бошлади, аммо ҳали ҳам мени дада демас, бирор нима сўрамоқчи бўлса, эй, дерди. Мени сенлаб гапирарди.

Ҳовлимиздаги бодом соясида ўтирибмиз. Акаси ва опаси ёнимда. Акаси ерга тушган бодом доначаларидан олиб, бир қўлига яширади. Кейин менга қўлларини тутиб:

– Дада, топинг-чи, қайси қўлимда? – дейди.

Билсам-да, атай топа олмайман.

– Топа олмадингиз, бу қўлимда эди, – дея хурсанд бўлиб сакрайди ўғлим.

Кейин опаси шундай қилади. Унинг ҳам яширганини тополмайман. У ҳам шодон қийқиради. Акаси ва опасининг бу завқланишларини кичик қизим сал нарида ҳавас билан кузатиб турибди, аммо яқин келмайди. Ҳурпайиб тураверади. Ўйин роса қизиганини кўриб, секин-аста бизларга яқин келди.

Ўғлим яна қўлига бодом яшириб:

– Дада-дада, энди топинг-чи, қайси қўлимда? – деди.

– Мана бу, ўнг қўлингда, – дея топиб оламан.

Ниҳоят, кичкина қизим ҳам битта бодом доначасини қўлига олди. Ҳар бир ҳаракатини кўзимнинг ости билан кузатиб турибман. Бодомни қўлига яширди-да, секин менга яқинлашди. Атайлаб бошқа тарафга қараб турдим.

– Эй, эй, қайси қўлимда, топ-чи?

Бирам тили ширин, эркалаб бағримга босгим келаяпти-ю, аммо эшитмаган киши бўлиб, тескари қараб туравердим.

– Эй, қайси қўлимда деяпман сенга, – дея жажжи қўлчаларини юзимга яқин олиб келди.

Яна қарамайман. Саккиз ёшли опаси қўлини тутиб:

– Дада-дада, қайси қўлимда, топинг-чи? – дейди.

– Мана бу қўлингда, – дея унга дарров жавоб бераман ва сочини силаб, пешонасидан ўпиб, уни эркалайман: – Асал қизим, ўзимнинг қизим.

Ўғлимни ҳам эркалайман, "ўзимнинг ўғлим”, деб мақтайман. Кичкина қизимга атай қарамайман. Қани, нима қиларкан?

– Эй, қайси қўлимда, қара, эй?

Акасига ва опасига жавоб бераяпман-у, унга қарамаяпман. Ёнимга яқинроқ келиб, муштчаларини сал қолса, кўзимга тегадиган қилиб тутиб, баландроқ гапиради:

– Эй! Эй, дада, қайси қўлимда? Эй, дада?!

Шартта бурилиб, икки қўлини баравар ушладим.

– Мана шу қўлингда!

У менинг ниҳоят, унга ҳам эътибор қилганимдан хурсанд бўлиб, қийқириб кула бошлади. Маҳкам қучиб дедим:

– Менинг кичкина маликам, дадажон, де! Дадажон деб айт!

Жажжи қўлчалари билан бўйнимдан қучиб:

– Дадажон, – деди.

– Дадажон, сизни яхши кўраман, деб айт!

– Дадажон, сени яхши кўраман.

– Э, ўхшмади-ку, қизим? – дедим ёлғон араз билан. – Сизни яхши кўраман, деб айт!

– Дадажон, сизни яхши кўраман.

– Мени соғиндингми?

– Ҳа, соғиндим.

– Қайси кўзларинг билан?

Бармоқчалари билан аввал ўнг, кейин чап кўзларини кўрсатди:

– Мана шуниси билан, кейин буниси билан.

Аввал унисидан, кейин бунисидан ўпаман. Кейин юзларидан, кейин сочларидан…

Ана шундай қилиб, кичкина маликам билан келишиб олдик. Орадан уч-тўрт кун ўтиб, менга шунақа ўрганди-ки, мендан бир қадам ҳам айрилмайдиган, мени акаси ва опаларидан қизғонадиган ҳам бўлди. Мен ҳам унинг бу "садоқати”ни эркалашларим билан тақдирлайман:

– Ўзимнинг кичкина маликам…

Опалари "Биз кичкина маликамиз”, дейишса, улар билан урушиб кетишига оз қолади:

– Йўқ, менман малика! Дадажоним мени маликам деяпти!

Бирор жойга кетиб, кеч қолсам, ухламасдан кутиб ўтирадиган бўлди. Тушликда ёки кечки овқат вақтида уйда бўлмасам, аяси ёки катта опаси билан тортишиб, дадамга дея алоҳида бир косада овқат олдириб қўядиган бўлди. Менга шунчалик кучли меҳр қўйди-ки, на акаси, на опалари менга бунчалар эркалик қилишмаганди.

– Ҳозир менинг кичкина маликам рақсга тушиб беради!

Шундай дейман-у, телефонимнинг тасвирга олиш тугмасини босаман. Акаси телевизорнинг мусиқий каналига қўяди, қўшиқ янграётган бўлади. Аммо менинг жажжи маликамга телевизордаги энг зўр хит қўшиқлар ҳам ёқмайди. Ҳар қандай машҳур ҳофизнинг овозидан ҳам унга дадажонининг дўррилаган овози яхши. Телевизорни ўчиради:

– Ўзингиз айтсангиз ўйнайман!

Ҳеч қандай мусиқасиз, қарсак чалиб, ўзим билган ягона ашуламни бошлайман:

– Лалай-лалайчи келди, кўчага мойчи келди,

Кўчага мойни ташлаб, санамга совчи келди…

Ана шунда кўринг, ҳақиқий рақс қанақа бўлишини! Бизнинг кичкина малика берилиб рақсга тушади, дадамга ёқсин, деб бор ҳунарини ишга солади.

Менинг эса кўнглимдан бошқа гаплар ўтади. Қани энди иложи бўлса-ю, доим фарзандларимиз ёнида бўлсак. Туманда топилмаса, вилоят марказида бўлса ҳам яхширироқ, муқим ишлайдиган иш бўлса-ю, кечқурунлари маликамни рақсга тушириб, фарзандларимиз билан ҳар куни бирга бўлсак. Афсуски, имкониятларимиз хоҳишимизга мос эмас.

– Остонага етар бўйинг, санамжон,

Бир кун бўлар сенинг тўйинг, санамжон…

Кичкина маликам чарх уриб, рақсга тушади. Мен эса, эртага кетишим кераклигини, кичкина маликамни қандай қилиб ташлаб
Скачать txt | fb2
1 2 >>
На главную
Онлайн: 0 / 66

seks xikoya, sex hikoya, seks hikoya, uzbek seks hikoya, erotik xikoyalar, porno hikoya, uzb xxx hikoya, уз секс хикоя, секс хикоялар, 18+ kattalar uchun hikoyalar, ehtirosli hikoyalar, uz xxx xikoya, seks hikoyalar, sex xikoyalar, ero hikoya.

© MAQOLA.SU YANGI MAQOLA VA YANGICHA OLAM!